• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

УНИВЕРСИТЕТДА ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҚЛАРИ АМАЛДА

Аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва адабий меросни кенг тарғиб қилишга йўналтирилган “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ва тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли қарорининг ижроси сифатида Таржимонлик факультети талабалари томонидан хориж ва ўзбек бадиий асарлари асосида ташкил этилган саҳна кўринишлари намойиши ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Ғофур Ғуломнинг “Шум бола” асари саҳна кўринишидан фотолавҳа.

Талабалар томонидан Чингиз Айтматовнинг “Жамила”, Ғофур Ғуломнинг “Шум бола”, Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” ва шу каби асарлар асосида инглиз тилидаги саҳна кўринишлари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Ушбу жараёнга факультет талабаларининг барчасини қамраб олиш мақсадида режа ишлаб чиқилиб, мазкур режа асосида инглиз, француз, немис, итальян ва араб тилларида саҳналаштирилган асарлар намойиши ташкил этилади.

Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари”  асари саҳна кўринишидан фотолавҳа.

Саҳна кўринишлар Ҳакамлар хайъати аъзолари томонидан ишлаб чиқилган низом асосида баҳоланади. Яъни бадиий асар мазмунининг талабалар томонидан чет тилларида очиб бериш даражаси, ижро маҳорати ва томошабинга етказиб бериш даражаси каби мезонлар асосида баҳоланади.

Шу билан бирга, талабанинг бу борадаги ўзлаштириш кўрсаткичи мутахассислик “Асосий чет тили” фанининг “Гапириш” қисмида ўз аксини топиши йўлга қўйилган.

Чингиз Айтматовнинг “Жамила” асари саҳна кўринишидан фотолавҳа.

Агата Кристи "Ўнта негр боласи" асаридан фотолавҳа.

 

23 Yanvar 2020
Chop etish
-->