• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ЎзДЖТУ ректори “Ёшлар куни” муносабати билан табрик йўллади

Қадрли ёшлар! Барчангизни, шу жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаларини “Ёшлар куни” билан табриклайман.

Бугун юртимизда ёшларга кенг имкониятлар яратилмоқда. Берилган шарт-шароит, имкониятлардан унумли фойдаланиб, билимларингиз орқали юртимиз равнақига ўз ҳиссангизни қўшишингизга ишончимиз комил. Турли жабҳаларда ўзини кўрсатиб келаётган шижоатли ёшларни кўриб юртимиз ишончли қўлларда эканидан хурсанд бўламиз. Орангизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан “Шуҳрат” медалига сазовор бўлган Миржалол Ҳайдаралиев, Президент Қарори билан “Мард ўғлони” давлат мукофотини қўлга киритган Фазлиддин Умаралиевнинг борлиги бизни икки ҳисса қувонтиради.

ЎзДЖТУда бир нечта хорижий тилни биладиган, замонавий ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган, фикри ва дунёқараши билан жаҳон ёшлари билан бемалол баҳсга кириша оладиган истеъдодли ёшлар жуда кўп. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад этиб белгиланган. Ўйлайманки, сизлар мамлакатимиз келажаги учун камарбаста бўлиб, “Янги Ўзбекистон”ни бунёд этишда фаол иштирок этасиз ва ўз меҳнатингизни аямайсиз.

Aзиз ёшлар! Барчангизни яна бир бор “30 июнь – Ёшлар куни” билан чин қалбдан табриклайман!

ЎзДЖТУ ректори У. Азизов

Возможно, это изображение (1 человек, стоит, на открытом воздухе и дерево)

 

30 Iyun 2021
Chop etish
-->