Ихтисослашган кенгашнинг иши ҳақида ҳисобот

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг 2006 йил 6 апрелдаги N 124-И сон буйруғи билан тасдиқланган. Буйруққа биноан К. 067.44.03 рақамли Ихтисослашган кенгашда ихтисослик шифри 13.00.02- Ўқитиш назарияси ва методикаси (рус тили ва адабиёти, инглиз, француз ва немис тиллари) педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилган.

Ўтказилган мажлисларда Ихтисослашган кенгаш олдида турган вазифалар, ташкилий масалалар, диссертацияни ҳимояга қабул қилиш, етакчи ташкилотлар ва расмий оппонентларни тайинлаш, диссертациялар химоясини ўтказиш ва бошқа ҳар хил масалалар мухокама қилинди.

Ихтисослашган кенгаш хисобот даврида (2006 йил 30 мартдан 2006 йил 15 декабргача) 8 марта мажлис ўтказди. Мажлислар кун тартибида биринчи масала сифатида ОАК хужжатлари, хатлар ва буйруқларни ўрганиб чиқиш қўйилди.

Кенгаш мажлисларида ОАК Президиум қарори 2006 йил 26 октябрь «Диссертация ишларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги № 128/4 фармойиши мухокама этилди. Диссертация ишлари самарадорлигини ошириш ҳамда тадқиқотларнинг илмий савияси ва янгилиги, амалий қиймати, нашр ишлари, илмий натижаларининг амалиётга тадбиқ этиш фикрлашиб олинди.

2006 йил 27 ноябрь Олий аттестация комиссиясида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, ОАК педагогика ва психология фанлари бўйича эксперт кенгаши аъзолари ҳамда шу йўналишдаги ихтисослашган кенгашлар раҳбарияти иштирокида «Педагогика ва психология фанлари бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва диссертация ишлари самарадорлиги» масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилиш қарори кенгаш аъзолари томонидан чуқур ўрганилиб ва диссертация ишларини дастлабки кўриб чиқиш, ҳимояга қабул қилиш ва химояларни ташкил этиш жараёнларини ОАК низомлари талабларига риоя этган холда соддалаштириш ва муқобиллаштиришга йўналтирилган таклифларни ОАК га киритди.

ОАК бюллетенининг 2006 йил 1-сонида эълон қилинган «Кўчирмачилик орқали олим бўлиш мумкин эмас» номли ОАК ижтимоий-гуманитар фанлар бўлинмасининг мақоласи ҳам кенгаш фаолиятининг диққат марказида бўлиб, ушбу мақола ҳам диссертация мухокмасида назарий семинар тадқиқотчи ва аспирантлар билан кенг ўрганилди ҳамда мухокама қилинди.

Ҳисобот даврида 4та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди:

  • Ширинова Наргиза Джабаровна «Инглиз тили дарсларида академик лицей ўқувчиларининг билиш фаоллигини ошириш»» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Диссертация ҳимояси ҳақида ОАК бюллетенининг 2006 йил № 1-сонида эълон берилган.
  • Кадирова Фатима Рашидовна «Лингводидактические основы обучения детей дошкольного возраста второму языку (на материале русского и узбекского языков)». Диссертация химояси ҳақида ОАК Веб-сайтида http://www.vak.uzsci.net/ru/elon-rus.htm 2006 йил 5 июлда эълон берилган.
  • Алибекова Куляш Еркиновна «Обучение тюркоязычных студентов медицинской лексике и пословицам русского языка с базовыми концептами «здоровье», «гигиена». Диссертация ҳимояси ҳақида ОАК Веб-сайтида http://www.vak.uzsci.net/ru/elon-rus.htm 2006 йил 18 октябрда эълон берилган
  • Рахманова Альбина Ходжаевна «Поэтика исторической романистики Д. Балашова (на материале произведений «Господин Великий Новгород», «Марфа-посадница», «Государи Московские»)». Диссертация ҳимояси ҳақида ОАК Веб-сайтида http://www.vak.uzsci.net/ru/elon-rus.htm 2006 йил 3 ноябрда эълон берилган.

Кенгаш ишини такомиллаштириш учун таклиф ва мулоҳазалар

Бошқа шаҳар ва ташкилотлардан келадиган кенгаш аъзоларига йўл ҳақи ва бошқа сарф-харажатларига ҳақ тўлашни яхшилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Мавзуларнинг такрорланиши, жуда йирик ёки майдалашиб кетишининг олдини олиш, ҳар бир диссертациянинг долзарблиги ва янгилигини таъминлаш мақсадга «мувофиқлаштирувчи кенгаш» тузилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бошқа чет тилларидан илмий кадрлар тайёрлашни кучайтириш учун хориж олимларидан раҳбарликка жалб этиш имкониятлари яратилса яхши бўлар эди.

Ихтисослашган кенгаш ўз фаолиятини кучайтириши ва ҳимояга тавсия этилган ишларни сифати ва самарадорлигини ошириш учун илмий раҳбарлар, аспирантура бўлими ва кафедралар билан узвий боғланган холда иш олиб бориш лозим.