Университет 25 дан ортиқ хорижий мамлакатнинг нуфузли олий ўқув юртлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. АҚШнинг Нордистерн университети, Германиянинг Рур ва Ҳайделберг университетлари, Австриянинг Вена ва Грац университетлари, Испаниянинг Гранада, Мадрид, Алкала де Энарес университетлари, Италиянинг Перужа шаҳридаги Хорижий фуқаролар университети, Грециянинг Афина университети, Янина университети, Хитойнинг Пекин Бейжинг чет тиллари университети (Beijing University of Foreign Languages), Харбин институти, Кореянинг Пусан, Чунг-Анг ва Хонам университетлари, Белгиянинг Гент университети ва Таржимонлик олий мактаби, Мисрнинг Қоҳира, Айн-Шамс, Банҳа университетлари, Малайзиянинг Малай университети, Россиянинг Москва давлат лингвистик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети, А.С. Пушкин номидаги рус тили давлат институти ҳамда Москва чет тиллари институтлари шулар жумласидандир.
Ҳамкорлик қилинаётган халқаро ташкилотлар ва жамғармалар
ЮНЕСКО, Британия Кенгаши, Германия академик алмашув хизмати (ДААД), Гёте институти, Австрия академик алмашув хизмати (ААД), Виктор Гюго номидаги Франция маданият маркази, Япония халқаро агентлиги (ЖАИКА), Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИКА), Ҳиндистон маданият маркази, Миср фан ва таълим маркази, Жанубий Корея таълим маркази ҳамда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган элчихоналар ва консулликлар.
Темпус дастури доирасида 1992 – 1995 йиллари; 1995 – 1996 йилллари; 1996 – 1997 йиллари; 1998 – 2000 йиллари ва 2007 йили бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Темпус дастури бўйича Франция, Словакия, Германия давлатлари ҳамкорлигида Болония жараёни доирасида талабалар билимини кредит тизими асосида баҳолаш бўйича халқаро лойиҳа амалга оширилди. “Болеро”, 2007 йил 12 – 14 ноябр кунлари ТЕМПУС дастури доирасида Гранд Орзу меҳмонхонаси ҳамда университетимизнинг ахборот-ресурс марказида Европа ва Ўзбекистон таълимида ислоҳотлар мавзуида информатив семинар ўтказилди. Семинарда Страсбургдаги Марк Блок университети(Франция), Лайпциҳ лингвистика ва таржима институти(Германия), Милан таржима институти(Италия), Комениус университети(Словакия) ҳамда Бишкак миллий университети(Қирғизистон) олий таълим муассасаси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси ОЎМТВ, ТЕМПУС, Ўзбекистондаги Германия элчихонаси вакили, Westminster университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тиббиёт академияси, Жиззах педагогика институти хорижий тиллар кафедраси мудирлари иштирок этдилар. ТЕМПУС дастури доирасидаги халқаро семинарда 50дан ортиқ профессор-ўқитувчилар қатнашдилар.
Дастур бир ўқув йилига мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистонга 49050 евро миқдорида грант ажратилган. Грант турли консорциумларга кирган мамлакатлар университетларида халқаро семинарлар ўтказиш, зарурий техник жиҳозлар сотиб олиш, семинар материалларини чоп этиш, семинар иштирокчиларини тарқатма материаллар билан таъминлаш, лойиҳани маъмурий бошқаришни ташкил этиш, мувофиқлаштирувчи йиғилишлар ўтказиш, маъруза ўқиш, семинар материалларини оғзаки ва ёзма таржима қилишни ўз ичига олади.
Шу йиллар давомида университетимизда ўқитиладиган хорижий тиллар сони 5тадан 23тага кўпайишига эришилди. Улар (япон, хитой, корейс, турк, араб, форс, урду, ҳинд, индонез, лотин, малай, поляк, испан, милян, голланд, грек ва бошқалар) хорижий тиллар ўқитилмоқда. Университетда 20га яқин хорижий мамлакатнинг тил ва маданият марказлари ишлаб турибди. Бу марказлар Республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий мамлакатлар элчихоналари ваколатхоналари, халқаро ташкилот ва жамғармалари томонидан турли дарсликлар, ўқув қўлланмалари, луғатлар, бадиий ва мамлакатшуносликка оид материаллар, ўқитишга оид техника воситалари билан таминланган.
