Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида инглиз тили, немис тили, француз тили, испан тили, рус тили, халқаро журналистика, таржима назарияси ва амалиёти таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича умумий ҳисобда 8683 нафар талаба таҳсил олади. Университетда 8 факултет (1- ва 2-инглиз филологияси, немис филологияси, француз филологияси, испан филологияси, рус филологияси, таржимонлик, халқаро журналистика) ва 45 кафедра мавжуд. Талабаларга 21 фан доктори, 124 фан номзоди, 240 нафар катта ўқитувчи, 347 нафар ўқитувчи таълим беради.
Университет қошида Республика тил ўқитиш маркази, 1-, 2-, 3- хорижий тиллар академик лицейлари, тайёрлов курслари, малака ошириш маркази фаолият кўрсатмоқда. Тили ўрганилаётган давлатлар билан ҳамкорликда 20та тил маркази ташкил этилган.
Университетда аспирантура ва докторантура бўлимлари мавжуд.
Университетнинг 720 ўринли 3 талабалар турар жойи, 3 замонавий спорт зали, 2 стадиони, 7 ахборот-ресурс маркази ва ўқув заллари, Тошкент денгизи соҳили ва Хумсонда дам олиш масканлари бор.
Олий таълим муассасасида инглиз, немис, француз, испан, рус, араб, грек, иброний, индонез, италян, корейс, лотин, малай, поляк, турк, урду, форс, хитой, япон, ҳинд тиллари, умуман, 20дан ортиқ тил ўқитилади.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 35дан ортиқ миллат вакиллари таҳсил олади. Ўқув, ўқув-методик ишлар, янги педагогик технологияларни таълимга жорий этиш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фан дастурлари ишлаб чиқилди;
- ўқув жараёнини замонавий ўқув адабиётлари ва қўлланмалар билан таъминлаш кўрсаткичлари ўсди;
- университетда испан филологияси факултети ва инглиз тилини интерактив усулда ўқитиш кафедраси ташкил қилинди;
- биздаги инглиз тилини интерактив усулда ўқитиш кафедраси республикада ягонадир; кафедрада ўқув жараёнига хорижлик мутахассисларни жалб қилиб тил ўқитишнинг замонавий илғор тажрибаларини жорий этган ҳолда, таълим соҳасини малакали мутахассислар билан таъминлаш ва иқтидорли талабалар билан ишлашда ўзига хос аҳамиятга эга бўлмоқда;
- университет ахборот базаси мустаҳкамланди, таълим савияси ошди, мазмуни теранлашди ҳамда талабалар давомати 95-97% га кўтарилди.
- ўқув жараёнини замонавий ўқув адабиётлари ва қўлланмалари билан таъминлаш кўрсаткичлари ўсди; бунинг учун 60 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бундан ташқари, турли хорижий нашрларга(илмий-методик журналлар, газеталар) обуна бўлиш учун охирги уч йилда 50 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди;
- профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ишларининг савияси яхшиланди. Мазкур жараёнга хорижлик профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар ҳам кенг жалб этилмоқда. Ҳар йили Британия кенгаши билан ҳамкорликда чет тили ўқитишда интерактив усулларни қўллаш бўйича республика олий таълим муассасалари вакиллари учун
- битирувчи талабаларни ишга жойлаштириш бўйича талабгор ташкилотларнинг буюртмалар портфели шакллантирилди. Ўқишни давлат гранти асосида тугатган битирувчилар 100% ишга жойлашмоқдалар. Университет битирувчилари Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирликлар, элчихоналар, ОАВ, қўшма корхоналар, таълим муассасаларида фаолият юритмоқдалар;
- университетда ҳар йили хорижий тиллар бўйича фан олимпиадалари ўтказиб келинмоқда. Университетнинг бевосита саъй-ҳаракати натижасида олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари, маданият марказлари ҳам жалб қилинмоқда. Мазкур ҳамкорлик асосида олимпиада ғолибларига Франция, Германия ва Россия каби давлатларда малака ошириш ва тил бўйича махсус курсларда таҳсил олиш имкониятлари яратилди; 8 нафар талаба хорижий тиллар бўйича ўтказилган республика фан олимпиадаларида ғолиб бўлдилар;
- биргина кейинги уч йил давомида университет талабаларидан 6 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва 15 нафар талаба Алишер Навоий номидаги давлат стипендияларининг совриндори бўлди;
- бугунги кунда университетда 8 нафар Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори таҳсил олмоқда;
- ўтган йиллар давомида 8 нафар талаба “Ўзбекистон маданият ва санъат форуми” фондининг таълим грантлари совриндорлари бўлди;
- университетда мавжуд 458 компютердан 118таси интернет тармоғига уланган, яъни барча факултетларда интернетдан фойдаланиш имконияти бор;
- фан дастурларига илғор педагогик ва ахборот технологиялари жорий этилди;
- ўқув режаларига замонавий компютерлар системаси ва ахборот технологияларини ўргатувчи янги фанлар киритилди(масалан, лингвистик информатика);
- хорижий тилларни ўқитиш методикалари такомиллаштирилди;
- барча бўлинмалар ва марказларнинг интернетдан кенг фойдаланишлари йўлга қўйилди;
- фанлар бўйича дидактик ишланмалар, тест саволлари ҳамда мустақил таълимни ташкил этиш бўйича методик қўлланмалар ишлаб чиқилди ва бу иш ҳозирда давом эттирилмоқда;
- очиқ маърузалар ўтказиш, ўзаро дарсларга кириш бўйича кўрсатма ишлаб чиқилди. Ўқув ва ўқув-методик ишлар, янги педагогик технологияларни жорий этиш борасида 2007─2010 йилларга мўлжалланган инновацион ривожланиш истиқбол дастурида қуйидаги асосий вазифаларни бажариш кўзда тутилган:
- университетдаги мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш; жаҳон тажрибалари, мамлакат ва жамият манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, таълим йўналишлари ва мутахассисликларни тегишли соҳаларга мувофиқлик нуқтаи назаридан имкон даражасида унификациялаш;
- такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фан дастурларини таълим жараёнига татбиқ этиш, таълимни демократлаштириш, глобаллашув шароитида ўзига хосликни сақлаган ҳолда, жаҳон таълимига интеграция жараёнини таъминлаш;
- ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислик бўйича малакавий талабларни, мамлакат ва хориж тажрибаларини инобатга олган ҳолда, амалиётчи мутахассислар иштирокида қайта ўрганиб чиқиш;
- университет ахборот базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Узлуксиз таълим системаси учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси” талабларига мувофиқ тасдиқланган дастурлар асосида такомиллаштирилган ўқув адабиётлари яратиш;
- педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш системасини янада такомиллаштиришга эришиш; хорижий давлатлар мутахассисларининг маърузаларини интернет тармоғи орқали кўриш ва эшитишни таъминлаш ҳамда улардан таълим жараёнида унумли фойдаланиш; таълим жараёнига информацион технологияларни белгиланган меъёрлар даражасида жорий этиш;
- мавжуд таълим соҳалари бўйича интерактив ўқитиш усуллари ва воситаларини таълим жараёнига татбиқ этиш мақсадида инновацион технологиялар маркази тузиш;
- таълим технологияси ва ўқув-методик комплексни яратиш;
- замонавий ахборот ва телекоммуникацион технологиялардан фойдаланишга асосланган ўқитувчи ва талаба ўртасида тўғридан-тўғри шахсий алоқасиз масофадан ўқитиш имконини берувчи масофавий курсларни ташкил этиш;
- хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, видео маърузалар яратиш ва улар ёрдамида ёш мутахассислар малакасини оширишга амалий ёрдам кўрсатиш;
- университет профессор-ўқитувчиларининг малакаси, илмий ва педагогик салоҳиятини ошириш мақсадида хорижий ва МДҲ давлатларида мавжуд олий таълим муассасалари, малака ошириш марказлари билан алоқани мустаҳкамлаш;
- янги авлод ўқув адабиётларини яратиш борасида иш олиб бораётган олимлар учун кенг имкониятлар яратиб бериш.
