Маънавий-маърифий фаолият

2007 – 2008 ўқув йилида университет маънавий-маърифий ишлар режаси вазирликнинг 2007 йил 9 августдаги модемномасида тавсия этилган намунавий режа асосида ишлаб чиқилган. 2006 – 2007 ўқув йилида талаба-ёшларда касбга муҳаббат туйғуларини шакллантириш борасида 584 маънавий-маърифий тадбир ўтказилган.
Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирлик йўллаган кўрсатмалар ижро этилган ва тартибга кўра расмийлаштирилган. 2006/2007 ўқув йилида вазирликнинг 39 буйруқ ва ҳайъат қарорлари ижро учун қабул қилинган ҳамда ижроси таъминланган.

Университетда 13 нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти, 9 нафар Навоий номидаги Давлат стипендияси соҳиби таҳсил олмоқда; республика миқёсидаги маънавий-маърифий кўрик-танловларда иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган талабалар ҳам бор. Студентларимиз “Келажак овози”(4 нафар), “Форум фонди” ва “Меҳр нури” гранти (10 нафар), “Хазина”(22 нафар), “Барҳаёт анъаналар”(45 нафар), “Ниҳол”(18 нафар), “Заковат”(12 нафар), “Навоийхон талаба”(24 нафар) ва бошқа шу каби кўрик-танловларда мунтазам қатнашиб келмоқдалар. 2006/2007 ўқув йилида талабаларимиз 21 кўрик-танловда иштирок этдилар. Ушбу кўрик-танловларда 18 совринли ўрин эгалланди.

2006-2007 ўқув йилидаги 5 нафар талаба олимпиада ғолиби ва совриндори бўлди.

Университетда 25 нафар халқаро ва республика миқёсидаги спорт мусобақалари иштирокчилари таҳсил олмоқда. Улардан 16 нафари турли даражадаги спорт мусобақаси ғолиби ва совриндори бўлган.
2005 йили иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “ЎзДЖТУ юлдузлари” клуби ташкил этилган. Клубнинг “Республикада иқтидорли талабалар клублари федерациясини тузиш” лойиҳаси 2006 йил баҳорида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Талабалар ташаббуслари” фестивалида йилнинг энг ёрқин ғояларидан бири деб топилди. Бугун бу лойиҳа “Ўзбекистон маданият ва санъат форуми” ва “Меҳр нури” фондлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Университет томонидан Ўзбек миллий Академик театри, Алишер Навоий номидаги академик катта театр, Рус академик катта театри, Муқимий номидаги Мусиқали театр, Темурийлар тарихи, Ўзбекистон давлат тарихи, Республика амалий санъат, Республика санъат музейлари билан ҳамкорлик ўрнатилган.

Your rating: None Average: 1.3 (4 votes)