Университетда молия ва иқтисодиёт соҳасида ҳисоб-китоб, режалаштириш, таъминот ҳамда қурилиш ва таъмирлаш бўлимлари мавжуд.
Профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабаларнинг маданий дам олишлари учун шароитни яхшилаш мақсадида университетнинг Тошкент денгизи ҳудудидаги оромгоҳида 4 янги коттеж қурилди, “Хумсон” оромгоҳида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Талабаларга маиший хизмат кўрсатиш ишлари ҳам ривожланди. Талабаларга хизмат қиладиган ошхона, интернет-кафе, савдо дўконлари ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаларининг фаолияти йўлга қўйилган.
Университетда жами 12 умумий овқатланиш шоҳобчаси, жумладан, 5 ошхона, 6 буфет ва 1 кафе талабаларга хизмат кўрсатмоқда.
Замон талабларидан келиб чиқиб университетда касаначилик фаолияти йўлга қўйилди. Талабаларга ўзларининг бўш вақтларида ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлари учун шароит яратилди.
