Иккинчи инглиз филологияси факултети

Бу факултет инглиз филологияси юқори босқич факултети заминида 2002 йили ташкил топган. Кейинги олти йил ичида 2-инглиз филологияси факултети университет истиқбол режаси асосида тил кафедралари ва ижтимоий фанлар кафедралари билан узвий боғлиқликда Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, университет илмий кенгаши ва факултет кенгаши қарорлари асосида, фаолият кўрсатиб келмоқда.

Факултетда юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан бирга ёш мутахассислар, магистратура битирувчилари талабаларга билимини берадилар.

Факултет таркиби

Факултетида 4 кафедра мавжуд:

  1. Инглиз тили оғзаки ва ёзма нутқ амалиёти.
  2. Инглиз тили амалий фанлари.
  3. Инглиз тили лексикологияси.
  4. Инглиз тили стилистикаси.

Иккинчи инглиз филологияси факултетида 170 ўқитувчи бўлиб, профессор, 10 доцент нафар, 123 катта ўқитувчи, 7 ўқитувчи-аспирант ишлайди.

Your rating: None Average: 3.5 (15 votes)