Таржимонлик факултети

Бу факултет истиқлол шарофатида билан 1994 йилнинг октябр ойида ташкил этилди. У республикамизга турли хорижий тиллар бўйича юқори малакали таржимонлар етказиб бериш билан шуғулланади.

Факултетда 525 бакалавр ва 74 магистр таълим олади.

Факултетда инлиз, немис, француз ҳамда испан тиллари чуқур ўргатилади. Турк, индонез, малай, грек, ҳинд, урду, италян, иброний, араб, форс, хитой, япон, корейс тиллари иккинчи чет тили сифатида ўргатилади.

Факултет ташкил этилганидан бошлабоқ чет эл ваколатхоналари, элчихоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга алоҳида эътибор берилди. Ана шундай алоқалар натижасида факуьтетда 10 тил ўрганиш маркази очилди.

Факултетда Япониянинг Конемацу корпорейшн ташкилоти ёрдамида синхрон таржимага мослашган энг замонавий техника ускуналари билан жиҳозланган синхрон таржимага ўргатиш хонаси барпо этилди.

Корейс тили бўйича Жанубий кореялик мутахассислар талабаларга чуқур билим бермоқдалар. Бунинг учун уларга барча қулайликлар яратилган.

Факултетда хитой тили маркази (1997), испан тили маркази (1997), италян тили маркази (1999), иброний тили (2001) марказлари очилган.

Умуман, бугунги кунда факултетда 700 талабага 4 фан доктори ва профессор, 15дан зиёд фан номзоди, катта ўқитувчилар қаторида 9 хорижлик мутахассис назарий ва амалий билим бермоқда.

2008/2009 ўқув йилидан бошлаб факултет қошида хитой тили биринчи тил сифатида ўқитила бошланди. Унда 30 нафар талаба хитойлик мутахассис иштирокида таҳсил олмоқда.

Хорижий элчихоналар ҳамда ташкилотлар томонидан эълон қилинган грант совриндорлари Япония, Корея, Хитой, Италия, Ҳиндистон, Германия ва шу каби давлатларда таҳсил олиб, ўз билимларини мустаҳкамлаб келиш имкониятларига эга бўлмоқдалар.

Таржимонлик факултетида магистрлар ҳам тайёрланади.

Магистратурани тугатганлар, биринчи навбатда университет факултетларида инглиз, француз, немис ва испан тилларидан таржимонлик мутахассислиги бўйича сабоқ берадилар. Бундан ташқари, улар чет эл ваколатхоналарида, давлат ташкилотларида, хорижий хусусий ва нодавлат ташкилотларида, божхоналарда, газета – журнал, радио ва телевидениенинг халқаро бўлимлари, нашриётларда ишлаш имкониятига эга бўладилар.

Your rating: None Average: 2.9 (16 votes)