Француз филологияси факултети

1992 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ташкил қилингандан сўнг мазкур факултет роман филологияси факултети, 2004 йилдан бошлаб эса француз филологияси факултети деб атала бошланди.

Ҳозирги даврда факултетда француз тили фонетикаси француз тили грамматикаси ва тарихи, француз тили лексикаси ва стилистика кафедралари фаолият кўрсатмоқда.

Факултетда 45дан ортиқ профессор-ўқитувчилар 500дан ортиқ талабага таълим бермоқда.

Факултетни битириб кетган олий маълумотли мутахассислар мамлакатимиздаги ўрта мактаблар, олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистоннинг чет мамлакатлардаги элчихона, консуллик ваколатхоналари, ИИВ,ТИВ, божхона қўмитаси, “Ўзбектуризм” ва бошқа соҳаларда ишламоқдалар.

Факултет билан Франция элчихонаси ва Белгия консуллиги ўртасида алоқалар яхши йўлга қўйилган. Элчихона ва факултетда ўтказиладиган барча тадбирларда ҳар иккала томон фаол қатнашади. Сўнгги бир неча йил давомида йилига икки мартадан Белгия ва Франция элчихонаси, француз маданияти маркази ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар учун семенарлар ташкил этиб келинади. Шунингдек француз тили фонетика ва грамматикасини ўқитишнинг долзарб муаммолари ва француз тили оғзаки ва ёзма нутқ таржимаси муаммолари мавзуларида халқаро малака ошириш курслари ташкил қилинди.

Факултет қошида махсус француз тили кабинети фаолият кўрсатмоқда. Унда Франция элчихонаси томонидан совға қилинган илмий ва бадиий адабиётлар билан танишиш мумкин.Факултет фонолабораториялар, телевизион синф, магнитофон, компютер ва бошқа замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган.

Your rating: None Average: 2.3 (3 votes)