Испан филологияси факултет сифатида 2003 йилдан буён фаолият кўрсатади.
Факултетда 3 кафедра мавжуд; испан тили қуйи курслар, испан тили юқори курслар, янги грек ва лотин тили кафедралари. Факултетда 3 ф.ф.н.доцент, 8 та катта ўқитувчи ва 20 дан ортиқ мутахассис ўқитувчи лавозимида ишлайди. Факултетда ўқитувчиларнинг кўпчилиги ёш мутахассис бўлгани учун уларнинг касбий савиясини ва малакасини оширишга алоҳида эътибор берилади. Хусусан, ҳозирги вақтгача ўқитувчилар Алкала де Энарес, Гранада, Саламанка ва Мексикадаги университетларда малакаларини оширмоқдалар.
Факултетда қуйидаги мутахассислик фанлари ўқитилади: оғзаки ва ёзма нутқ амалиёти, амалий фонетика, амалий грамматика, лотин тили, мамлакатшунослик, таржима назарияси, лексикология, роман филологиясига кириш, тил тарихи, қиёсий типология, назарий фонетика, назарий грамматика, стилистика ва испан адабиёти. Университетимиз Гранада, Алкала де Энарес, Мексика, Гвадалаҳара, Барселона ва Мадриддаги Сомплутенсе университетлари билан баённома имзоланган. Баённомада ўқитувчи ва талабалар айрибошлаш, аспирант ва стажорларга раҳбарлик қилиш, халқаро семинарлар ўтказиш ҳамда ўқув қуроллари билан ёрдам бериш кўзда тутилган. Факултетда маънавий-маърифий ишлар режа асосида олиб борилиб, ҳар йили испан тили ва маданиятига бағишланган давра суҳбатлари, учрашувлар, халқаро семинарлар ўтказилади. Талабалар ушбу байрамларда ўз маъруза ва саҳна кўринишлари билан қатнашадилар. Бу учрашувларга университет раҳбарлари, факултет ўқитувчилари ва чет эл ўқитувчилари, вакиллари ҳам ташриф буюришади. Факултетда испан тили ва маданияти маркази ташкил қилинган бўлиб, компютер, интернет, аудио-видео материаллар ва адабиётлар билан таъминланган.
2006 йил апрел ойида Мадридда Кастилия қироллиги ва Амир Темур давлати ўртасидаги дипломатик алоқаларини ўрнатилганлгининг 600 йиллигига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда факултет профессор-ўқитувчилар ва талабалар қатнашди. Ўзбекистоннинг кўплаб мактаб ва университетларида испан тили чет тил сифатида ўргатилади. Бу Ўқув юртлари учун бизнинг факултет мутахассис ўқитувчларни тарбиялаб беради. Факултет ўқиутувчилари томонидан бир қатор дарсликлар нашр этилди. Улар мактаблар ва университетлар Ўқув жараёнига катта ёрдам бермоқда. Бизнинг битирувчиларимз турли корхоналарда ва чет элларда дипломатия соҳаларда меҳнат қилмоқдалар. Испания ва Ўзбекистон орасидаги муносабатларнинг кун сайин кучайиб боришида испан филологияси факултетининг ҳиссаси катта бўлмоқда.
