Ички назорат ва мониторинг бўлими

Университет ички назорат ва мониторинг бўлими ўқув-таълим жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг олий таълимга доир қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъат мажлиси қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари ҳамда методик кўрсатмалари, университет илмий кенгаши қарорлари, ректор буйруқларининг ўз муддатида бажарилишини назорат ва таҳлил қилади.

Университет ички назорати мураккаб динамик системадир. Мазкур йўналиш бўйича энг муҳим муаммо меъёрий ва дастурий ҳужжатларда кўзда тутилган вазифаларнинг бажарилиш савиянинг сифати ва кўламини юқори даражада амалга оширишга университет ички бошқарувининг барча босқичларини жалб этиш, бунда фақат бир бўлим эмас балки, бутун жамоа назоратини таркиб топтириш, ҳужжатлар ижроси юзасидан мониторинг ишларини изчил олиб боришга катта эътибор берилмоқда.

Your rating: None Average: 2.6 (5 votes)