Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети кутубхонасига 1948 йили асос солинган. 2007 йилдан эса кутубхона Ахборот-ресурс маркази деб атала бошлади.
Ҳозирги кунда Ахборот-ресурс марказида ахборот ресурсларини қабул қилиш ва шакллантириш, ахборот-ресурс технологиялари, ахборот ва маълумотлар библиография, китобхонларга хизмат кўрсатиш ва фондларни сақлаш бўлимлари мавжуд.
Университет Ахборот-ресурс маркази жамғармаси 1085056 нусха адабиётдан иборат. Шулардан 557256 нусхаси дарслик ва ўқув қўлланмалари, 448139 нусхаси бадиий адабиёт, 44852 нусхаси илмий адабиёт, 2309 нусхаси нодир адабиётлар ҳамда виртуал кутубхона – 177 нусха диск шаклидаги ўқув қўлланма фондига эга.
Факултетлар қошида 6 ахборот-ресурс маркази абонементлари, 8 ўқув зали, талабалар турар жойларида 3 ўқув зали, маъмурий бинода эса 3 марказий ўқув зали ишлаб турибди.
ИРБИС дастури электрон каталогига киритилган библиографик ёзувлар сони 3500та. АРМ бўлимлари ягона ўқув билети бўйича 9755 китобхонга хизмат қилади. Шулардан 746таси ўқитувчи-профессор, 660та магистр, 8089таси талабадир.
