Педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таркибидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидадир.

Марказ узлуксиз таълим системасининг асосий босқичларидан бири ҳисобланган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари хорижий тиллар ўқитувчиларининг малакасини оширади ва қайта тайёрлайди.

Марказда ўқиш ўзбек, рус, инглиз, немис, француз, испан тилларида олиб борилади.

Марказнинг мақсади – меҳнат бозори, шахс, давлат ва жамиятнинг ўзгарувчан эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тегишли касбий фаолият кўрсатиш учун кадрларнинг маданий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва касбий билим, кўникма ва малакаларини ошириш ёки янги касбий билим ва кўникмалар эгаллашга қайта тайёрлашдир.

Марказ ривожланган мамлакатлардаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим муассасалари, грантлар, лойиҳалар ва республикадаги жамғармалар билан ҳамкорликда долзарб йўналишлар бўйича масофавий ҳамда виртуал малака ошириш курсларини ташкил қилади ва амалиётга татбиқ этади.

Your rating: None Average: 3.5 (4 votes)