“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати университет бошланғич ташкилоти

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ЎзДЖТУ бошланғич ташкилоти ўз фаолиятини 8 йўналиш бўйича олиб боради. Бошланғич ташкилот қошида “Нафосат” қизлар клуби, “Истиқлол шунқорлари” ҳарбий клуби ташкил этилган. “Нафосат” қизлар клуби ўз фаолиятини бадиий ижод, иккинчи истеъдод, спорт, пазандалик йўналишлари бўйича олиб бормоқда. “Истиқлол шунқорлари” ҳарбий клуби эса талаба-ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанга муҳаббат ҳиссини чуқур сингдириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш борасида турли учрашув ва тадбирларни амалга ошириб бормоқда.

Ҳаракат фаолиятида анъанавий тарзда “Ассалом, қутлуғ даргоҳ!” бағишлов кечаси, “Дунё маданияти кунлари”, иқтидорли талабаларни рағбатлантиришга қаратилган “Камолот юлдузлари” тақдимот маросими, “Қувноқлар ва зукколар” мавсумий ўйинлари ҳар йили ўтказилиб келинади.

“Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан талабалар турар жойларида режалаштирилган давра суҳбатлари, интеллектуал ўйинлар ва талабаларни рағбатлантириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида викториналар, баҳслашувлар ўтказилади. Бунга «Тиниқ фикрлар» интеллектуал ўйинлари, «Истеъдодларни излаб...» фестивали, “Биз улар билан фахрланамиз”, иккинчи истеъдод соҳиблари ўртасида ўтказиладиган “Антиқа шоу”, “Кўнгил учун яшайлик бир кун”, “Марҳабо, талантлар” деб номланган тадбирларнинг ўтказилиши, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан бирга, уларнинг ўз истеъдодларини кўрсатиш учун қулай имконият ҳам очиб беради.

Талабалар ўртасида гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва кашандаликнинг олдини олишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда университетнинг барча факултетларида “Камолот радио”си ишлаб турибди.

Your rating: None Average: 3.2 (5 votes)