ЎзДЖТУ қошидаги 1-академик литсей
Академик литсейлар ўқувчиларга ихтисослаштирилган фанларни чуқур ўзлаштириб, хоҳлаган университет ёки институтга кириш имкониятини беради.
Ўрта мактабнинг 9-синфини аъло баҳо, аъло хулқ билан тугаллаган барча ўқувчилар академик литсейда ўқишни давом эттиришлари мумкин.
Тест – адолат мезони ҳисобланиб, барча фанлардан компютер воситасида амалга оширилади.
Манзил:
Адреси: Мақсуд Шайхзода кўчаси, 61А-уй.
Teл.: (998 71) 276-86-37, 276-86-78
E-mail: info@litsey1.uz
Web: http://www.litsey1.uz
ЎзДЖТУ қошидаги 2-академик литсей
ЎзДЖТУ қошидаги чет тилларини чуқур ўргатадиган 2-академик литсей ҳам 9-синфни муваффақиятли тугатган ўқувчиларни қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилади.
Аниқ фанлар: асосий предметлар – математика, физика, кимё, биология. 3 йиллик ўқиш жараёнида ўқувчилар иқтисод, инжиниринг, бизнес, табобат каби мутахассисликларни чуқурроқ ўзлаштирадилар.
Ижтимоий-гуманитар ва филология: асосий предметлар – чет тили, тарих, она тили ва адабиёт. Мазкур бўлимларни муваффақиятли тугатган лицей битирувчилари филология, тарих, сотсиология, сиёсатшунослик, юриспруденсия ва педагогика мутахассисликлари бўйича олий ўқув юртларида касб даражаларини ўстиришлари мумкин.
Академик лицейни тугатганлар Ўзбекистондаги ёки МДҲ давлатларидаги олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берадиган диплом оладилар.
Ўқиш тиллари: ўзбек, рус ва инглиз
Асосий чет тиллари: инглиз, француз ва немис.
Қўшимча чет тиллари: япон, хитой, корейс, испан, турк, араб тиллари (иккинчи курсдан бошлаб ўқитилади)
Манзил:
Адрес: Тошкент, 100007, Бобур кўчаси 55.
Teл.: (998 71) 252 77 52
E-mail: info@litsey2.uz
Web: http://www.litsey2.uz
ЎзДЖТУ қошидаги 3-академик литсей
Академик литсей 2003 йили Ўзбекистон Фанлар академиясининг Замонавий информацион технологиялар илмий маркази қошида ташкил этилган. 2007 йилдан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги академик литсей ҳисобланади.
Академик литсей ҳозирда хорижий филология ва аниқ фанлар йўналишларида 468 ўқувчи таҳсил олмоқда. Академик литсейда 50 ўринли ўқувчилар турар жойи, тренажёр ва спорт зали, компютерлар билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази, икки лингофон хонаси, тўрт компютер синфи, кимё ва физика лаборатория хоналари ўқувчилар ихтиёрида.
Манзил:
Адреси: Яккасарой тумани, С.Мираҳмедов кўчаси, 62-уй.
Teл.: (998 71) 253-94-37, 253-94-45
E-mail: uzdjtu_3@mail.ru
Web: http://litsey3.ideal.uz
