Саудия Арабистон Қироллиги Олий таълим вазирлигининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси Эиса Абдуллах Алеиса билан учрашув ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 18 ноябр куни Саудия Арабистон Қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Абдулла Исмаилов ва Саудия Арабистон Қироллиги Олий таълим вазирлигинин г халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси Эиса Абдуллах Алеиса жаноблари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида университет ректори университетимиз ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди. Жумладан, университетимиз факултетлари, таълим олаётган талабалар сони, профессор-ўқитувчилар фаолияти тўғрисида ҳамда 1997 йилдан бери ўз фаолиятини олиб бораётган араб тили маркази ҳақида сўзлаб берилди. Ушбу марказда талабалар араб тили йўналиши бўйича тахсил олаётгани ва марказ фаолияти давомида Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва элчихона қошидаги фан-таълим маркази билан ҳамкорликда ўн бир минг сўзлик “арабча-ўзбекча-инглизча” луғат ҳамда ўқув қўлланмалар яратилганлиги ҳақида айтиб берилди.

Эиса Абдуллах Алеиса жаноблари ўз навбатида келажакда ҳамкорликда ёзма ва электрон ўқув дарсликлар яратиш, профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишларини амалга ошириш, вертуал билим олиш услубини икки давлат ўртасида тадбиқ этиш ҳақидаги таклифларни айтиб ўтди. Шунингдек, мавжуд араб тили маркази учун керакли бўлган ўқув қўлланмалар, китоблар ва техник анжомлар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини изхор этди.

Учрашувда, ректор Абдулла Абдулхаевич Исмаилов, маънавият ва маърифат бўйича биринчи проректор Шухрат Сирожиддинов, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Холида Алимова ҳамда шарқ тиллари кафедраси мудири Камола Қодировалар иштирок этишди.

Your rating: None Average: 2.6 (78 votes)