TEMPUS SCM ТО49А06 БОЛЕРО Болония жараёни ва Ўзбекистон олий таълимидаги ислоҳатлар лойиҳаси бўйича маълумот

Лойиҳа номи: TEMPUS SCM ТО49А06 БОЛЕРО Болония жараёни ва Ўзбекистон олий таълимидаги ислоҳатлар
Лойиҳа бюджет: € 49050.00
Амалга оширилиш муддати: 12 ой.
Лойиҳани амалага ошириш бошланган вақт: 2007 йил 31 октябр
Европа ҳамкорлари: Марк Блок университетининг оғзаки ва ёзма таржима ҳамда халқаро алоқалар факультети, Страсбург (Франция), Лейпциг университети (Германия), Братиславанинг Коминиус университети (Словакия)
Маҳаллий ҳамкорлар: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Лойиҳанинг мақсадлари: ЎзДЖТУ Таржимонлик факультетида Болония ислоҳатлари принциплари “модел”ини ташкил этиш.

Ўзбекистонда олий таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Болония ислоҳатлари билан Марказий Осиё давлатларида амалга оширилаётган ислоҳатлар бир-бирига мос тушади. Мазкур лойиҳа Европанинг учта университети тажрибалари асосида ўтказилади. Булар, Страсбургнинг Марк Блок, Германиянинг Лейпциг ва Братиславанинг Коминиус университетларидир. Лойиҳа Европа ўқув дастурларини ЎзДЖТУининг Таржимонлик факультетида тажриба сифатида ўтказишни назарда тутган эди.

2008 йил февралдан бошлаб Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таржимонлик факультетида лойиҳада кўрсатилаган тажриба 2 ва 3 курс талабаларининг биттадан гуруҳида ўтказилди.

Лойиҳа натижалари: Талабалар хорижий давлатлар университетларида ўқишларини давом эттиришни қўлайлаштириш мақсадида Европа стандартларига яқинлаштириш, таълим мазмуни ва баҳолаш тизимини Европа тизимига мувофиқлаштириш. Бунинг натижасида мамлакатлар ўртасида талаба алмашишдаги тўсиқларга барҳам берилади ва кейинчалик умумий дипломлар тадбиқ этиш имкониятларини яратади.

Учта университетнинг оғзаки ва ёзма таржима йўналиши бўйича ўқув дастурларини ўрганиш асосида Ўзбекистон шароитига мос келадиган бакалавр ва магистрлик босқичларида фойдаланиш учун оғзаки ва ёзма таржимадан иккитадан тўртта ўқув дастури ишлаб чиқилди. Дастур Лейпциг ва Страсбургда лойиҳа доирасида ўтказилган семинарларда муҳокама этиб, такомиллаштирилиб борилди. Унга тажриба лавомида тегишли ўзгартиришлар ҳам киритилди. Бу ўзгартиришлар талабалар билим сифатини оширишга хизмат қилишга қаратилган эди. Таълим мазмуни ҳам тажриба даврида диққат марказида бўлди. Тажрибада талабларнинг синфдаги ўқиши билан бир қаторда уларнинг мустақил таълимига ҳам алоҳида эътибор берилди. Талабалар билими рейтинг тизим асосида баҳоланди ва ўқув йилининг охирида улар Европада қўлланиладиган кредит тизимига ўтказилди.

Тажриба натижалари ҳақида европалик ҳамкорларимиз доимий равишда хабардор қилиб борилди ва уларга ҳисоботлар юборилиб турилди, лойиҳа координатори мазкур мавзу бўйича Лейпциг ва Страсбургда тақдимотлар ўтказди.

Тажриба натижалари олий таълим ва чет тилларини ўқитиш методикаси мавзуларида Ўзбекистоннинг турли олий ўқув юртларида ўтказилган семинар ва конференцияарида ҳақида маълумот бериб борилди.

Мазкур дастур асосида синхрон гуруҳида дарс олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишлар

  1. Профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар учун лойиҳа тўғрисида маълумот берувчи тантиштирув семинари 2007 йил ноябр ойида ўтказилди. Унда мамлакатнинг бошқа олий таълим муассасалари ўқитувчилари, кафедра мудрлари, хорижий ташкилот ва Тошкентдаги хорижий элчихона вакиллари иштирок этди.
  2. Тажриба ўтказишдан олдин университет ҳамда таржимонлик факультети ўқитувчилари таркибидан ишчи гуруҳи тузилди.
  3. Ишчи гуруҳлари билан бир ойда икки мартта консорциум мажлислари ўтказилди.
  4. Германиянинг Лейпциг (март, 2008) ва Франциянинг Страсбург шаҳарларида (май, 2008) ўтказилган семинарларда янги ишлаб чиқилган дастурлар ўрганилди ва муҳокама этилди. Унинг камчиликлари бартараф этилиб, тегишли ўзгартиришлар киритилди.
  5. Факультетда лойиҳа бўйича ўқитувчилардан иборат ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзоларини талабалар билимини кредит тизимида баҳолаш механизмини ўргатиш бўйича семинарлардан олдин ва кейин машқлар ўтказилди.
  6. Талабалар билимини баҳолашда мавжуд тизим билан бир қаторда кредит тизимидан фойдаланилди.
  7. Профессор-ўқитувчилар томонидан кредит тизимида назарда тутилган мустақил таълим учун қўшимча материаллар тайёрланди.
  8. Таржимон тайёрлаш бўйича ўқув режа Европа таълим стандартларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилиб, ўқув жараёнига тадбиқ этилди.
  9. Лойиҳа натижаларини тарқатишга қаратилган конференциялар ташкил этилди. Ислоҳатларга боғлиқ конференцияларда иштирок этилди ва лойиҳа натижалари ҳақида маълумотлар берилди. Болония жараёни, кредит тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича материал ва мақолалар чоп этилди. Университет веб саҳифасида (www.uzswlu.uz) лойиҳа бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
  10. Лойиҳа бўйича ҳар бир бажарилган иш бўйича ҳисоботлар тайёрланди ва тегишли идораларга топширилди.
  11. Лойиҳа ишлари қоординация қилиб борилди.
  12. Европа Темпус офисининг розилигига биноан, лойиҳада белгиланган умумий техниканинг ўрнига факультет учун зарур бўлган техник воситалар олишга эришилди.
  13. Таржимонлик факультетида синхрон таржима лабораторияси ташкил этилди. Унга 26 600 евро маблағ ажратилиб, жиҳозлар олинди.
  14. Университет ҳақида буклет ва Европа таълим ислоҳатлари бўйича материаллар чоп этилди.
Your rating: None Average: 2.6 (5 votes)