2008 йилнинг 3 сентябр куни Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан турк тили маркази очилиши маросими бўлиб ўтди. Унда университетимиз ректори Абдулла Абдулхаевич Исмаилов, Туркия Ўзбекистондаги элчиси Кемал Ася ва Туркиянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбари Ихсан Чомаклар иштирок этишди.
Учрашув давомида элчи жанобларига таржимонлик факультетидаги турк тили кафедраси фаолияти ва ушбу тилни ўрганаётган талабалар ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек турк тилини ўрганаётган талабалар иштирокида мусиқали концерт бўлди, унда талабалар турк тили бўйича қанчалик билимга эга эканлигини намойён қилишди. Ушбу коцерт элчи жанобларида чуқур таасурот қолдирди.
Суҳбат давомида университетимиз ректори муассасамизнинг профессор-ўқитувчиларини жалб этган холда ўқув қўлланмалар ва маҳаллий ўзбек-турк маданий реалиялар ўрганиш бўйича қўлланма чоп этиш тўғрисида таклиф киритди. Сўнг қатнашчилар ушбу лойиҳани амалга ошириш шарт-шароитлари ва режалари тўғрисида суҳбат олиб боришди.
Кемал Ася жаноблари турк тили маркази фаолиятини такомиллаштириш мақсадида керакли ўқув материаллари ва китоблар билан таъминлашга тайёр эканлиги тўғрисида айтиб ўтди.
Учрашувда, ректор Абдулла Абдулхаевич Исмаилов, инглиз филологияси факультети декани Тоир Тўлаганович Икрамов ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Холида Алимовалар иштирок этишди.
