Жорий йилнинг 27 март куни Мексика Республикасининг Исломобод шаҳрида жойлашган элчихонаси ташаббуси билан Мексика Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Артура Фернандес Басаве ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида университетимиз ректори Абдулла Абдулхаевич университетимиз тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтди. Жумладан, университетимиз факультетлари, испан тили йўналиши бўйича тахсил олаётган талабалар ва профессор-ўқитувчилар тўғрисида ахборот бериб ўтилди. Университет ректори муассасамизда испан тилидаги магистратура бўлимини очиш, мексика адабиётига бағишланган библиография хоналарини барпо қилиш оқали талабаларимизнинг билимларини янада такомиллаштириш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
Элчи жаноблари ўз навбатида унинг университетимизга ташриф буюриши биринчи навбатда икки давлат ўзртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликни янгидан бошлаш ва уни ҳар томонлама ривожлантириш эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, университетимизда Мексика адабиёти кунларини ўтказиш, талабаларнинг малакавий ишларида амалий ёрдам бериш, университетимизга малакала профессор-ўқитувчиларни юбориш орқали талабалар билимини ошириш ва асосийси Мексика ёзувчиларининг асарларини ўзбек тилига ва ўзбек ёзувчилари асарларини испан тилига таржима қилишни йўлга қўйиш каби таклифларни киритиб ўтди.
Учрашувда университет ректори А.Исмаилов, испан кафедраси мудири К.Абдуллаев ва Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Х.Алимовалар қатнашди.
