Ўзбекистондаги Хиндистон элчихонаси қошидаги Л.Б.Шастри номидаги маданият маркази раҳбари Бхрагва Митра ва марказ рақс тўгараги раҳбари доктор Ранджаларнинг ташрифи

Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикасидаги Хиндистон Ресупбликаси элчихонасининг ташаббуси билан университетимизнинг инглиз филологияси факультети тадбирлар залида Хиндистон кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистондаги Хиндистон элчихонаси қошидаги Л.Б.Шастри номидаги маданият маркази раҳбари Бхрагва Митра ва марказ рақс тўгараги раҳбари доктор Ранджалар ташриф буюрди.

Тадбир чоғида университетимизнинг хинд тилини ўрганаётган ва Хиндистон маданият маркази аъзолари бўлган талабалар иштирокида турли саҳна кўринишлари, ашула ва рақс чиқишлари бўлиб ўтди. Тадбир Хинд-ўзбек маданий дастури асосида олиб борилди. Бхрагва жаноблари талабаларнинг хинд тили ва маданияти тўғрисидаги билимлари ва қизиқишларини кўриб мамнун бўлди ва ўз мамнунияти исботи тариқасида ўзи ёқтирган хинд ашуласини жонли ижро этиб берди. Ушбу хинд-ўзбек маданий дастури орқали талабалар Хиндистон маданияти билан яқиндан танишишга муяссар бўлдилар.

Your rating: None Average: 3.1 (7 votes)