Жорий йилнинг 15 май куни Греция Республикасининг Москва шаҳридаги бош Консуллик бошқармаси координатори Поликсени Хронопулу университетимизнинг биринчи инглиз филологиясида жойлашган грек тили марказига ташриф буюрди.
Учрашув Поликсени Хронопулу ва университет ректори А.Исмаилов ўртасидаги суҳбатдан бошланиб, суҳбат давомида ректор Поликсени Хронопулу хонимни грек тили марказида таълим олаётган талабалар ҳамда грек тилининг ўргатилиши жараёни билан қисқача таништириб ўтди. Суҳбатдан сўнг биринчи инглиз филологияси факультетида жойлашган фаоллар залида грек тилини ўрганувчи талабалар иштирокида бадиий дастур намойиш этилди. Ушбу дастурда талабалар грек маданияти ва урф-одатларига хос саҳна кўринишларини намойиш этишди. Фаоллар залида намойиш этилган тадбир нихоясига етгач Поликсени хоним инглиз филологияси факультети биносида жойлашган грек тили марказини кўздан кечирди. Марказнинг барча ўқув қўлланмалари билан таъминланганлиги, грек маданиятига хос анжомлар ва расмлар билан безатилганлиги унда чуқур таасурот қолдирди. Марказ талабалари била суҳбатни давом эттирар экан, Поликсени хоним ушбу марказнинг замонавий техник асбоб-ускуналар билан, жумладан компьютер, факс, нусха кўчириш машинаси, принтер ҳамда грек тилида чоп этилган китоб ва дарсликлар билан таъминлаб беришини таъкидлаб ўтди.
