Университетимизда итальян тили ҳафталиги бўлиб ўтиши муносабати билан ўтказилган фотокўргазма

2009 йил 19-25 октябр кунлари дунё бўйича италян тили ҳафталиги бўлиб ўтиши муносабати билан университетимиз талабаларининг италян тилига бўлган қизиқишлари ва Италия халқи, маданияти ҳамда урф-одатлари тўғрисидаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида университетимизда италян тилидан дарс бериб келаётган Италия фуқароси Антоанетта Гоббис раҳбарлигида “Италия санъати, илм-фани ва техникаси” мавзусида фотокўргазма ўтказилди, мазкур фотокўргазманинг очилишига Ўзбекистондаги Италия Республикасининг фавқулотда ва мухтор элчиси Джованни Риччулининг иштирок этди. Ушбу фотокўргазма давомида талабаларга хозирги кунда санъат йўналишида янги “Футуризм” деб номланган услубга доир санъат асарлари намойиш этилди. Ушбу расмлар геометрик фигуралар асосида яратилган бўлиб, талабаларни ўзининг ноанъанавийлиги билан катта таассурот қолдирди.

Шу билан бирга мазкур ҳафталик давомида инглиз филологияси факультетининг фаоллар залида италян тилини ўрганаётган талабалар иштирокида тадбир ўтказилди.

Your rating: None