• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ

Инновацион ҳамкорликни амалга ошириш жараёнини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида университет йўналишидан келиб чиққан холда, яъни ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд эмаслиги ва университет битирувчилари республика таълим муассасаларида фаолият юритиши, ОТМлардаги чет тили кафедраларида илмий салоҳиятли кадрлар, соҳавий кўп тилли терминологик луғатларга, сўзлашгичларга ва уларни ўрганишга ёрдам берадиган ўқув қўлланмаларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида университет бир неча таклифларни амалга оширишни режалаштирди.

Ҳозирги кунда мавжуд ҳамкорликлар қайта такомиллаштирилган ва йўналишлардан келиб чиққан ҳолда инновацион Марказ томонидан амалга оширилган тадқиқотларнинг истиқболли йўналишлари аниқланган ҳолда 2016-2020 йилларга ташкилотлар билан шартномалар расмийлаштирилган ҳамда инновацион хамкорлик ташкилотларининг чора тадбирлар режасида қуйидаги ишларни бажариш белгиланган:

- замонавий полиграфик ва электрон дарсликлар яратиш;

- ўқув қўлланмалар яратиш;

- кўп тилли соҳавий луғатларни тайёрлаш;

- семинарлар ташкил этиш.

2017-2018 ўқув йилида мутахассислик кафедраларида 27 та инновацион гуруҳлар ташкил этилиб, 202 нафар аъзодан иборат, улардан: профессор-ўқитувчилар 81 нафар, докторант ва мустақил изланувчилар 7 нафар, магистрлар 16 нафар, иқтидорли талабалар 33 нафар ва 65 нафар ташкилот вакиллари режа бўйича иш-фаолият олиб бориш режалаштирилди. Инновацион ҳамкорлик тизимини ривожлантириш мақсадида таҳлил қилиш натижасида мутахасислик кафедраларида 27 та, факультетлараро кафедраларда 3 та, ЎзРИАИМ Таълим стандартлари ва меъёрий услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва такомиллаштриш бўлимида битта илмий муаммолар аниқланган ва шу илмий муаммоларнинг моҳияти ва талаб қилинадиган ечимини аниқлаб бажарилиши белгиланган.

Chop etish
-->