• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

РЕСПУБЛИКА ТАЛАБАЛАР ФАН ОЛИМПИАДАСИ

РЕСПУБЛИКА ТАЛАБАЛАР ФАН ОЛИМПИАДАСИ

Республика талабалар фан олимпиадаси 2018 йил 14-15 май кунлари немис тили ва адабиёти ҳамда 2018 йил 16-17 май кунлари француз тили ва адабиёти мутахассислик фанлари бўйича 2-босқичи ўтказилди.

Республика талабалар фан олимпиадасининг 2- босқичини ўтказиш мақсадида 2018 йил 30 апрелдаги 293-сонли ЎзДЖТУ буйруғи чиқарилди, университет ректори раҳбарлигида Ташкилий қўмита тузилди.

Буйруқни бажариш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

· Республика талабалар фан олимпиадасининг 2-босқичини ташкил қилиш ва ўтказиш дастури ишлаб чиқилди;

· олий таълим муассасаларига Республика талабалар фан олимпиадаси ҳақида маълумот, талаб ва баллар мажмуи ўз вақтида ахборот хати, факс ва электрон почталари орқали юборилди;

· немис тили ва адабиёти ва француз тили ва адабиёти мутахассисликлари бўйича Республика талабалар фан олимпиадасининг Ҳакамлар ҳайъати, Мандат ва Адолат комиссиялари тузилди;

· олимпиадани адолатлилигини таъминлаш мақсадида чет тиллари бўйича хорижлик мутахассислар жалб этилди;

· чет тиллари бўйича олимпиада топшириқлари Ҳакамлар ҳайъати томонидан тайёрланди;

· иштирокчиларнинг олимпиада топшириқлари бўйича тўплаган баллари “Кўрсаткичлар тахтаси”да акс эттирилиб борилди;

· олимпиада ғолибларини тақдирлаш учун университет ва ҳомийлар томонидан совринлар тайёрланди;

· немис тили ва адабиёти мутахассислик фани бўйича олимпиада иштирокчилари 13 май куни ҳамда немис тили ва адабиёти мутахассислик фани бўйича олимпиада иштирокчилари 15 май куни кутиб олинди ва тегишли шароитлар яратилган ётоқхонага жойлаштирилди;

· олимпиада иштирокчиларига университет ҳисобидан тушлик ташкил қилинди;

· ҳар бир олимпиада қатнашчисига китоблар ҳамда уларнинг раҳбарларига ручка, жадвал, дастур, талаблар ва баллар мажмуи солинган махсус папкалар берилди.

Немис тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича олимпиадада Республикамиз ҳудудида жойлашган 11 та олий таълим муассасасидан, яъни, Андижон давлат университети, Бухоро давлат университети, Қорақалпоқ давлат университети, Наманган давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Урганч давлат университети, Фарғона давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Термиз давлат университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидан 11 нафар талаба, 11 нафар мутахассис ўқитувчи-раҳбарлар иштирок этди.

Француз тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича олимпиадада Республикамиз ҳудудида жойлашган 7 та олий таълим муассасаларидан, яъни, Андижон давлат университети, Бухоро давлат университети, Урганч давлат университети, Қарши давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидан 7 нафар талаба ва 7 нафар мутахассис ўқитувчи-раҳбарлар иштирок этди.

Олимпиаданинг тантанали очилиши ва ёпилиши Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, Г-9а мавзеси, 21-уйда жойлашган ЎзДЖТУнинг Таржима назарияси ва амалиёти факультети, 210-маърузалар залида бўлиб ўтди.

Халқаро журналистика факультети талабалари маданиятлараро алоқалар, Халқаро журналистикаси назарияси ва амалиёти кафедраси Ҳ.Абдурахмонова билан биргаликда олимпиада ўтказилиш жараёнини деворий газеталарда акс эттириб боришди.

Chop etish
-->