Ekologiya

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Тошкент шаҳрида Навруз байрами муносабати билан 2018 йилнинг 18-19 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ хашарини юқори савияда ўтказиш бўйича режалаштирилган ишлар ортиғи билан бажаришди.
Ҳашарлар давомида университет ҳудуди ва унга бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Барча бирдек уюшган ҳолда мазкур ҳашарларда фаол иштирок этди. Ушбу ҳашарлар давомида университетдан 620 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи ва ходимлар, 6600 нафардан ортиқ талаба-ёшлар мазкур ҳашарларга жалб этилди.
Ҳашарлар давомида қарийиб 10 дан ортиқ объектлар ва уларга тегишли 17 гектардан ортиқ майдон ободонлаштирилди, 30 тоннадан ортиқ турли кўринишдаги чиқиндилар чиқариб ташланди. 3 км дан ортиқ лоток ва ариқлар айнан университет жамоаси томонидан тозаланди ва озода қилинди.
Қуйидаги фотолавҳаларда университет жамоаси томонидан амалга оширилган ҳашар ишлари акс этган:

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Узбекистон Ихтирочи аёллар маркази, Глобал экологик жамғармаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури томонидан 16 сентябрь - Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “ОЗОН - ҲАЁТ УЧУН!” мавзусидаги ижодий ишлар онлайн танлови ўтказилмоқда.
Танлов мақсади:
- танлов орқали озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш ҳамда она табиатни, хусусан, озон қатламини сақлашгабўлган муносабатини ўзгартириш;
- танлов иштирокчиларини озон қатламининг аҳамияти ва озон қатламининг емирилиши оқибатлари ҳақидаги фикрларни жамоатчиликка етказиш;
- иштирокчиларни бугунги карантин даврда бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ва рағбатлантириш.
Танлов 3 та номинация бўйича ўтказилади:
- “Энгяхши видеоролик”
- “Энг яхши мацола”
- “Энгяхши шеър”
“Энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича ижодий ишлар она табиатни, хусусан, озон қатламини ҳимоя қилиш, озон қатламининг аҳамияти ва озон қатламининг емирилишини оқибатлари ҳақидаги давомийлиги 3 дақиқагача тайёрланган видеоролик тарзида #ozon_qatlami_va_men, #ozon_hayot_uchun ёки #mening_oilam_va_ozon_qatlami хэштеглари остида Facebook, Instagram ҳамда бошқа ижтимоий саҳифаларга жойлаштирилиши ва @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига белгиланган тартибда юборилиши керак. Видеороликни баҳолашда сюжетнинг ўзига хослиги, креатив ёндашув, янгича қарашлар ва ғоялар эътиборга олинади.
“Энг яхши мақола” номинацияси бўйича мавзуга оид мақолалар «Озон — ҳаёт учун!» рукни остида босма оммавий ахборот воситалари ёки ОАВ сифатида расмий рўйхатдан ўтган интернет нашрларида ўзбек, қорақалпоқ, рус ёки инглиз тилларида чоп этилган бўлиши зарур.
“Энг яхши шеър” номинацияси бўйича мавзуга оид теран ғояга эга, бадиий юксак, ўзига хос ижодий ёндашилган ҳамда босма оммавий ахборот воситалари ёки ОАВ сифатида расмий рўйхатдан ўтган интернет нашрларда чоп этилган шеър л ар қабул қилинади.
Танловга иш топшириш муддати: жорий йилнинг 10 сентябрь соат 18:00 гача.
Онлайн танловда иштирок этиш учун муаллиф қуйидаги файлларни битта электрон жилдда архивлаб @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига юбориши керак:
- Ариза шакли - Танлов иштирокчисининг Анкетаси.
- Ижодий ишининг электрон шакли:
- “Энг яхши видеоролик” учун avi, mp4 ёки mpeg форматдаги видеоролик;
- Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган шеър ёки мақоланинг PDF формати ёки сканер қилинган нусхаси;
- Мақола ёки шеърнинг интернет нашрда чоп этилган манзили;
- Танловда қатнашаётган ишнинг Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган манзили;
- Паспорт (ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома) электрон нусхаси. Танлов ва озон қатлами бўйича маълумотлар билан танишиш ҳамда
иштирокчининг анкетасини юклаб олиш учун www.o3.uz сайтига ташриф буюриш мумкин.
Т анлов ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар “ 16 сентябрь — Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни”да эълон қилинади ва диплом ҳамда эсдалик совғалар (ҳар бир номинация бўйича l-ўринга телевизор, 2-ўринга - смартфон, 3-ўринга - ацлли билагузук) билан такдирланадилар.
Танлов юзасидан 93-171-70-17, 90-594-24-79 телефон рақамларига ёки @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига мурожаат қилишингиз мумкин.
Эслатма: Мавзуга алоқадор бўлмаган ишлар танловда иштирок этмайди. Танловга ҳар бир иштирокчидан фақат битта ижодий иш қабул қилинади.