E'lonlar

18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги ҳашарларда фаол иштирок этишмоқда. Жумладан Учтепа туманидаги Боғишамол боғида 1200 нафардан ортиқ талабалар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишган бўлса, Учтепа тумани Заковат кўчаси 4-уйда ташкил этилган ҳашарларда 500 нафардан ортиқ талабалар ва профессор-ўқитувчилар, университет бош биноси ҳудуди ва Учтепа тумани Гузар маҳалла фуқаролар йиғинларида қизғин ташкил этилган ҳашарларда 1500 нафардан ортиқ талабалар ва профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар иштирок этишмоқда.
Мазкур ҳашарлар давомида ерлар юмшатилди, янги-янги гул кўчатлари экилди, манзарали ва мевали дарахтлар ўтқазилди, мавжуд дарахтлар оқланиб, таглари юмшатилди.
Қуйидаги фотосуратларда мазкур умумхалқ ҳашарида университет жамоасининг фаол иштирок акс этган:
Эслатиб ўтамиз умумхалқ ҳашари эртага 19 март куни ҳам давом этади...

2018 йил 2 май куни соат 14.00 да Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректорати 7- қаватдаги Мажлислар залида бўлиб ўтади.
КУН ТАРТИБИ:
- М.А.Назарованинг 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(инглиз тили) ихтисослиги бўйича “Совершенствование обучения студентов лексической полисемии при чтении текстов на английском языке” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясининг муҳокамаси (Илмий раҳбар: пед.ф.н., проф. Д.Д.Джалалов).
2. Н.А.Мамаджанова 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослиги бўйича “Умумий ўрта таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитишда она тили интерференциясини бартараф этиш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясининг муҳокамаси (Илмий раҳбар: пед.ф.д., проф. Х.С. Мухитдинова ).

КУН ТАРТИБИ:
1. Б. Г. Қулматовнинг 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (хорижий тилларни ўқитиш методикаси) ихтисослиги бўйича "Инглиз тилини инновацион технологиялар ёрдамида ўқитишда CEFR мезонларидан фойдаланишнинг назарий асосларини такомиллаштириш" мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациянинг муҳокамаси (Илмий раҳбар: фил.ф.д., проф. Г.Х.Боқиева)
2. Ш. Т. Бутаевнинг 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (хорижий тилларни ўқитиш методикаси) ихтисослиги бўйича "Академик лицей ўқувчиларининг сўз бойлигини оширишда лингвистик луғатларнинг аҳамияти" мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациянинг муҳокамаси (Илмий раҳбар: фил.ф.д., проф. Г.Х.Боқиева)

2018 йил 14 май куни соат 14.00 да Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректорати 7 -қаватдаги мажлислар залида навбатдаги Илмий семинар бўлиб ўтади
КУН ТАРТИБИ:
Н.П.Бабаниязова 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(хорожий тилларни ўқитиш методикаси) иқтисослиги бўйича “Модульная технология обучения глагольной лексике английского языка учащихся уровня В1 Республики Каракалпакстан” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясининг муҳокамаси (Илмий раҳбар: пед.ф.д., проф. Л.Т. Ахмедова).