• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

“Лингвистикада антропоцентрик парадигма: назарий ва методологик муаммолар” мавзусидаги вазирлик миқёсидаги илмий-амалий конференцияси ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги “Вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида 2018 йилда ўтказиладиган илмий ва ва илмий-техник анжуманлар режасини тасдиқлаш тўғрисида” 233чи буйруғига мувофиқ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2018 йил 5 июнь куни Лингвистика ва адабиётшунослик кафедраси томонидан “Лингвистикада антропоцентрик парадигма: назарий ва методологик муаммолар” мавзусидаги вазирлик миқёсидаги илмий-амалий конференцияси ўтказилишини маълум қилади.

Анжуманда қуйидаги мавзулар бўйича муҳокама олиб бориш белгиланган:

  • лисоний сатҳларни ва тил бирликларини тадқиқ этишда антропоцентризм тамойили, тил ва маданият, тил ва тафаккур ўзаро боғлиқлиги ва таъсири;
  • хорижий тилларни ўқитиш методикасида миллий маданият ва тафаккурни акс этилиши муаммолари;
  • оғзаки ва ёзма таржимага ўргатишда миллий маданият ва тафаккурни акс этилиши муаммолари;
  • адабиётда тил ва маданият, тил ва тафаккур ўзаро боғлиқлиги ва таъсири;
  • тилларни қиёслаб ўрганишнинг лингвистик, когнитив, миллий-маданий, коммуникав-прагматик хусусиятлари.
  • матн ва дискурснинг когнитив, миллий-маданий ва коммуникатив моҳияти ҳамда матн ва дискурс таҳлили муаммолари;
  • замонавий лингвистик йўналишларининг методологик принциплари, тил ва тафаккур, тил ва маданият, тил ва нутқ муносабатларига турли ёндашувлар.

 

Ташкилий қўмита манзили: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Магистратура бўлими, Лингвистика ва адабиётшунослик кафедраси

электрон почта: conference_linguistics2018@mail.ru

телефон: +998 90 957 03 43;

02 Iyun 2018
Chop etish
-->