• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Университет жамоаси Умумхалқ хайрия ҳашарида

18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги ҳашарларда фаол иштирок этишмоқда. Жумладан Учтепа туманидаги Боғишамол боғида 1200 нафардан ортиқ талабалар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишган бўлса, Учтепа тумани Заковат кўчаси 4-уйда ташкил этилган ҳашарларда 500 нафардан ортиқ талабалар ва профессор-ўқитувчилар, университет бош биноси ҳудуди ва Учтепа тумани Гузар маҳалла фуқаролар йиғинларида қизғин ташкил этилган ҳашарларда 1500 нафардан ортиқ талабалар ва профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар иштирок этишмоқда.

Мазкур ҳашарлар давомида ерлар юмшатилди, янги-янги гул кўчатлари экилди, манзарали ва мевали дарахтлар ўтқазилди, мавжуд дарахтлар оқланиб, таглари юмшатилди.

Қуйидаги фотосуратларда мазкур умумхалқ ҳашарида университет жамоасининг фаол иштирок акс этган:

 

Эслатиб ўтамиз умумхалқ ҳашари эртага 19 март куни ҳам давом этади...

18 Mart 2018
Chop etish
-->