Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети талабалари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан Адиблар ҳиёбонида "Бобур ижодида Ватан соғинчи" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда талабалар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталиб, Бобур сиёмосига бағишланган шеърлар ўқишди ва ҳаётига оид саҳна кўринишлари қўйилди . Университет ўқитувчилари " Бобурнинг адабий мероси" мавзусида маъруза қилди. Тадбир мобайнида талабалар томонидан Бобурнинг рубоий ва ғазаллари рус, инглиз, немис ва бошқа тилларда ёд айтилди.