• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Туркиянинг "Келажак ила ришта" 10-амалий машғулоти университетимизда ўтказилди

7-12 май кунлари Туркия Республикасининг Радио ва телевидение олий ташкилоти(RTÜK) бошчилигида бир нечта медиа вакиллари, коммуникация йўналиши бўйича Туркияда таҳсил олувчи 15 давлатдан 35 нафар талаба Тошкент-Бухоро-Самарқанд йўналишида "10-Келажак ила ришта" номли амалий машғулот учун Ўзбекистонга ташриф буюришди. Ҳамкор ташкилотлар-TIKA, Xoриждаги турклар ва қардош халқлар бошқармаcи, Турк дунёси маҳаллий кенгашлар бирлиги, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Анадолу ахборот агентлиги, ТРТ Аваз, Ўзбекистон Халқаро пресс-клуби, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳисобланади.

Делагация 7-10 май кунлари Бухоро, Самарқанд шаҳарларида бўлишди ва бугун  11 майда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети марказий биносида тадбирнинг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирни университет ректориҒ. Раҳимов очиб берди ва ўзбек-турк муносабатдҳлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек талабалар ўзлари тайёрлаб келган маърузалари билан қатнашдилар.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги муносабатларни қўллаб-қувватлаш, медиа соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон жаҳон тиллари университетида турк тили, халқаро журналистика мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабалар учун тажриба алмашишдир.

Тадбир ташкилотчилари ва талабаларнинг маърузалар билан чиқишлари режалаштирилган тадбирда миллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиб, тадбирдан лавҳалар тайёрланди.

 

11 May 2018
Chop etish
-->