ЎзДЖТУ жамоаси мактаб битирувчи ёшлари билан учрашувда иштирок этди

 

Жорий йилнинг 10 июнь куни ЎзДЖТУ жамоаси  Яшнобод туманидаги “Маърифат” МФЙ ҳудудида жойлашган 30-сонли мактаб биносида ушбу мактаб битирувчи ёшлари билан учрашувда иштирок этди. Учрашув давомида ёшларга бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди. 
Шунингдек, ёшларни таълимга жалб қилиш, унинг моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилиб, ҳозирги кунда университетда ёшларга бу борада яратилган ўқув курслари, маҳорат дарслари, қолаверса ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва унумли ўтишини таъминлашга хизмат қиладиган спорт, маданият, китобхонлик ва яна бошқа тўгараклар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек,  учрашув давомида  ўқувчи ёшларга  факультетлар  ҳақидаги маълумотлар жамланган буклетлар тарқатилди.
Учрашувда иштирок этган ёшлар бунга жавобан ўз миннатдорликларини билдириб ўтишди.

Our partners
Site map